Имтиёзли хуқуқдан фойдаланиш тўғрисида эълон
“Асакабанк” Акциядорлик жамияти
АКЦИЯДОРЛАРИ ДИҚҚАТИГА!
Ҳурматли акциядорлар!
“Асакабанк” АЖ (кейинги ўринларда - Банк) Акциядорларинингнавбатдан ташқари умумий йиғилишининг 2026 йил 12январдаги қароригамувофиқ номинал қиймати 139,01 (бир юз ўттиз тўққиз сўм 01 тийин) сўмлик 8 679 231 710 (саккиз миллиард олти юз етмиш тўққиз миллион икки юз ўттиз бир минг етти юз ўн) дона эгасининг номи ёзилган оддий ҳужжатсиз акцияларни чиқарилиши Ўзбекистон Республикаси Истиқболли лойихалар миллий агентлиги томонидан 2026 йил 9феврал куни РО338-23-сон билан давлат рўйхатидан ўтказилганлигини маълум қиламиз.
Акцияларнинг қўшимча чиқарилиши тўғрисидаги қарорга асосан Банк акциялари акциядорларга имтиёзли сотиб олишҳуқуқи тақдим этиш билан ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади.
Қўшимча чиқарилаётган акцияларни сотиб олишда “Акциядорлик жамиятлари ваакциядорларнинг хуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 35-36-моддаларига асосанЖамият акциядорларига имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқи берилади. Имтиёзли сотиб олишҳуқуқининг амал қилиш муддати билдиришнома эълон қилинган пайтдан эътиборан 10 (ўн)кун давомида амал қилади.
Банк акцияларини имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2026 йил 12январ холатига шакллантирилган Банк акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Акциялар 139,01 (бир юз ўттиз тўққиз сўм 01 тийин) сўм қийматда жойлаштирилади.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядорлар акцияларни олиши тўғрисида ўзининг исми – шарифи(номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзмашаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Банкка юбориш орқали ўз имтиёзлиҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақлидирлар. Бундай ариза мазкур имтиёзлиҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Банкка тақдим этилиши керак.
Акциялар учун тўловлар нақдсиз шаклда, Тошкент шаҳри, Миробод тумани, Нукус кўчаси, 67-уй манзили бўйича жойлашган “Асакабанк” акциядорлик жамияти(қисқа номи – “Асакабанк” АЖ) Бош офисидаги 29802000 7000 00873014 ҳисоб рақамига қабулқилинади, Банк коди: 00873.
Банк акциядорлари олишга хақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби қуйидагиформулага асосан аниқланади:
A/900 000 000=B
540 000 000*B=C
Шунда:
55 926495724 – Банк устав капиталидаги умумий акциялар сони;
8 679 231 710 – қўшимча чиқарилган акциялар умумий сони;
А – акциядорнинг Банк устав капиталидаги акциялари сони;
В – Банк устав капиталига мутаносиб равишда акциялар сони;
C – имтиёзли хуқуқ қўлланилганда акциядор томонидан cотиб олинадиган акциялар сони.
Қолдиқ ҳосил бўлган ҳолларда, қолдиқ сон 5 (беш) дан ортиқ бўлса, кўпайган томонга, 5 (беш)дан кам бўлса камайган томонга бутланади.
Акциядорлар қўшимча маълумотлар олиш учун Банкка мурожаат қилишлари мумкин.
Маълумот учун телефонлар: +998 (78) 147 65 65 (1281, 1284)
Информация об организации
Название:
"Asakabank" Aksiyadorlik jamiyati
Короткое название:
Asakabank
ИНН:
201589828
Адрес:
г. Ташкент, Мирабадский район, улица Нукус, д. 67