“Madad Invest Bank” акциядорлик тижорат банки акциядорлари диққатига!

"Madad Invest Bank" aksiyadorlik tijorat banki
Дата публикации:16.02.2026 15:26
Дата собрания:10.03.2026, 11:00
Адрес:100077, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам, 6-тор кўчаси, 9-уй

“Madad Invest Bank” АТБ акциядорлари диққатига!

Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши чақирилиши тўғрисида

“Madad Invest Bank” акциядорлик тижорат банки Кузатув кенгаши акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши 2026 йил 10 март куни соат 11:00 да Фарғона шаҳри, Соҳибқирон Темур кўчаси, 71-уй манзилида жойлашган “STROY MONTAJ INVEST” МЧЖ маъмурий биносининг мажлислар залида ўтказилишини маълум қилади.


Йиғилиш кун тартиби:

  1. Акциядорларнинг навбатдан ташқари умумий йиғилиши регламентини тасдиқлаш;
  2. Кузатув кенгаши аъзосининг ваколатини муддатидан илгари тугатиш;
  3. Банкнинг фирма номини ўзгартириш масаласини кўриб чиқиш;
  4. Банк уставига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш;
  5. Банк томонидан йирик битимлар тузиш масаласини кўриб чиқиш;
  6. Банкнинг янги ташкилий тузилмасини тасдиқлаш.

Қўшимча маълумотлар:

“Madad Invest Bank” АТБ Кузатув кенгашининг 2026 йил 16 февралдаги қарорига мувофиқ:

  • акциядорларни хабардор қилиш учун акциядорлар рўйхати 2026 йил 17 феврал ҳолатига шакллантирилади;
  • йиғилишда иштирок этиш ҳуқуқига эга акциядорлар рўйхати 2026 йил 6 март ҳолатига шакллантирилади.

Акциядорларни рўйхатга олиш 2026 йил 10 март куни соат 10:00 дан 10:50 гача амалга оширилади.

Акциядорлар ўзлари билан шахсни тасдиқловчи ҳужжатни, вакиллар эса белгиланган тартибда расмийлаштирилган ишончномани тақдим этишлари шарт.

Йиғилиш материаллари билан қуйидаги манзилда танишиш мумкин:
Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам 6-тор кўчаси, 9-уй, “Madad Invest Bank” АТБ.

Электрон почта:
Телефон: +998 55 510 44 44

Информация об организации

Название:

"Madad Invest Bank" aksiyadorlik tijorat banki

Короткое название:

"Madad Invest Bank" ATB

ИНН:

207246047

Адрес:

100077, Ўзбекистон Республикаси, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани, Сайрам, 6-тор кўчаси, 9-уй