“KAFOLAT sug’urta kompaniyasi” AJнинг қўшимча чиқариладиган акциялари қуйидаги тартиб ва шартларда жойлаштирилсин:
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг усули (очиқ ёки ёпиқ обуна): Ушбу чиқарилишдаги акциялар акциядорларга имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини тақдим этиш орқали ёпиқ обуна усулида жойлаштирилади. Акциядорлар ўзларининг имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқидан фойдаланмаган ёки қисман фойдаланган тақдирда, қолган барча акциялар ёпиқ обуна орқали INAGAMDJANOVA DILOBAR BAXTIYAROVNAга жойлаштирилади.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг муддати: ушбу чиқарилишдаги акцияларни жойлаштириш, акциялар чиқарилиши тўғрисидаги қарор давлат рўйхатидан ўтказилган кундан бошлаб
365 календарь кун муддатда жойлаштирилади.
Жойлаштиришни бошланиш санаси: Акцияларнинг чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтказилганлиги тўғрисидаги ахборот ҳамда имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тартиби тўғрисидаги билдиришнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда оммавий ахборот воситаларида ошкор қилинган кундан эътиборан 11 - (ўн биринчи) кун, бироқ имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқининг амал қилиш муддати ўтгунига қадар жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, акцияларни жойлаштириш ушбу аризалар келиб тушган кундан кейинги иш кунида бошланади. Агар акцияларни жойлаштиришни бошлаш санаси дам олиш кунига тўғри келса, унда акцияларни жойлаштириш кейинги биринчи иш кунидан бошланади.
Жойлаштиришни тугаш санаси: Мазкур чиқарилишнинг сўнгги акцияси жойлаштирилган сана, бироқ давлат рўйхатига олинган санадан бошлаб 365 кундан ошмаслиги лозим.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар жойлаштирилишининг тартиби: Ушбу чиқарилишдаги акциялар биржадан ташқари ташкиллаштирилмаган (уюшмаган) қимматли қоғозлар бозорида тўғридан тўғри фуқаролик-ҳуқуқий битимлар тузиш орқали амалга оширилади.
Ушбу чиқарилишдаги жойлаштирилаётган акцияларни олишга бўлган имтиёзли ҳуқуқни амалга ошириш тартиби: Ушбу қўшимча чиқарилишдаги акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқига эга шахсларнинг рўйхати 2026 йил 05 март ҳолатига шакллантирилган жамиятнинг оддий (овоз берувчи) акциялари эгалари бўлган акциядорлари реестрининг маълумотлари асосида тузилади.
Акциядорлар қўшимча чиқарилишдаги акцияларни имтиёзли сотиб олиш ҳуқуқини Ўзбекистон Республикасининг “Акциядорлик жамиятлари ва акциядорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунининг
35 ва 36-моддаларига асосан уларга тегишли бўлган оддий (овоз берувчи) акциялар миқдорига мутаносиб равишда амалга оширади.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати тегишли ахборот эълон қилинган кундан бошлаб 10 (ўн) календарь кунни ташкил этади. Бунда, акциялар чиқарилиши давлат рўйхатидан ўтган кундан бошлаб беш иш куни мобайнида, Жамият акциядорларни оммавий ахборот воситаларида эълон қилиш орқали жойлаштирилаётган акцияларни сотиб олишда уларнинг имтиёзли ҳуқуқидан фойдаланиш имконияти тўғрисида хабардор қилади. Эълонда жойлаштирилаётган акцияларнинг сони, уларни жойлаштириш нархи, ҳар бир акциядор сотиб олишга ҳақли бўлган акцияларнинг сонини аниқлаш тартиби, акциядорларнинг бу ҳуқуқи амал қиладиган муддат ва уни амалга ошириш тартиби тўғрисидаги маълумотлар бўлиши лозим.
Имтиёзли ҳуқуққа эга бўлган акциядор акцияларни сотиб олиши тўғрисида ўзининг исми-шарифи (номи) ва яшаш жойи (жойлашган ери), ўзи оладиган акцияларнинг сони кўрсатилган ёзма шаклдаги аризани ва ҳақ тўлаганлик тўғрисидаги ҳужжатни Жамиятга юбориш орқали ўз имтиёзли ҳуқуқини тўлиқ ёки қисман амалга оширишга ҳақли. Бундай ариза мазкур имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати ичида Жамиятга тақдим этилиши керак.
Имтиёзли ҳуқуқнинг амал қилиш муддати, агар бу муддат ўтгунига қадар Жамиятнинг барча акциядорларидан имтиёзли ҳуқуқдан фойдаланиш тўғрисида ёки ундан фойдаланишдан воз кечиш ҳақида ёзма равишда аризалар олинган бўлса, тугайди. Имтиёзли ҳуқуқдан бошқа шахс фойдасига воз кечишга йўл қўйилмайди.
Ушбу чиқарилишдаги акциялар баҳоси (баҳолари) ёки жойлаштириш баҳосини белгилаш тартиби: ушбу чиқарилишдаги акциялар бозор қийматида, лекин номинал қийматидан кам бўлмаган нархда жойлаштирилади. Акцияларнинг бозор қиймати қимматли қоғозлар савдоси ташкилотчиларининг савдо майдончаларида вужудга келаётган нархлар конъюнктурасидан келиб чиққан ҳолда Жамият кузатув кенгаши томонидан белгиланади.
Акцияларни тўлаш шартлари ва тартиби: мазкур чиқарилишдаги акциялар учун тўловлар Ўзбекистон Республикасининг миллий валютасида амалга оширилади. Акцияларни жойлаштириш жараёнида акциялар учун тўловлар фақат пул маблағлари билан амалга оширилади. Акциялар учун тўловлар нақд ёки пул ўтказиш орқали компаниянинг қуйидаги ҳисоб рақамига тўланади:
Банк реквизитлари: “APEX BANK” AЖ, МФО: 01196, миллий валютадаги ҳисоб рақам: 2021 0000 4019 4971 0001, СТИР 310329897,
манзили: Тошкент шаҳри, Миробод тумани, С.Азимов кўчаси, 77.
Акциядорлар томонидан сотиб олинадиган акциялар учун пул маблағларини эмитент билан биржадан ташқари қимматли қоғозлар бозорида тузилган олди-сотди шартномаси асосида амалга оширилади.
Ушбу акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилган тақдирда эмитент томонидан акциялар тўлови сифатида олинган воситаларни қайтариш тартиби: Агар акциялар чиқарилиши амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб топилса, эмитент оммавий ахборот воситаларида, шу жумладан жамиятнинг корпоратив веб-сайтида http://kafolat.uz ва корпоратив ахборот ягона порталида http://openinfo.uz бу ҳақда расмий хабар эълон қилади. Акциялар учун тўланган пул маблағлари акцияларнинг ушбу чиқарилуви ваколатли давлат органи томонидан амалга ошмаган ёки ҳақиқий эмас деб тан олинган кундан кейин 10 (ўн) кун муддат ичида эмитент томонидан қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда қайтарилади.