1. “Зирабулоқ пахта тозалаш” АЖ тугатиш комиссияси таркиби қўйидагича белгилансин.
1) Эшмирзаев Ўткир Очилович (Паспорт серияси:AD7543474.
19.06.2024 йил Нарпай тумани ИИБ томинидан берилган) - “Зирабулоқ пахта тозалаш” АЖ тугатиш комиссияси раиси;
2)
Ибрагимов Шокир Самидинович - “Зирабулоқ пахта тозалаш” АЖ тугатиш комиссияси аъзоси;
3) Қиличев Рамзидин Шамсидинович - “Зирабулоқ пахта тозалаш” АЖ тугатиш комиссияси аъзоси;
2. “Зирабулоқ пахта тозалаш” АЖ тугатиш комиссияси ушбу қарор қабул қилинган кундан бошлаб ўз фаолиятини амалдаги қонунчиликка, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 21 августдаги 704-сонли қарорига асосан тасдиқланган “Тадбиркорлик субъектларини ихтиёрий тугатиш ва уларнинг фаолиятини тўхтатиш тартиби тўғрисида”ги Низом талабларига асосан белгиланган вазифалардан келиб чиқиб ташкил этсин.
3. Тугатилаётган “Зирабулоқ пахта тозалаш”АЖнинг тугатиш муддатигача бўлган даврга харажатлар сметаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.
4. Жамият тугатиш комиссиясига:
Жамиятнинг активлари ва мажбуриятларини қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда хатловдан ўтказиш, шу жумладан жамият қарздор сифатида иштирок этган ижро ҳужжатлари реестрини тузиш;
Жамият акциядор (иштирокчи) бўлган ташкилотлардаги улушларини тасдиқловчи ҳужжатларни (депо ҳисобрақамдан кўчирма, гувоҳнома) хатлов ўтказиш санаси ҳолатига олиш;
Жамиятнинг дебиторлик қарзларини олиш, шунингдек, тасдиқнома олган ҳолда (қабул қилиб олинган санаси тўғрисидаги белги, почта квитанцияси, ёзма ёки электрон хабар ва шу кабилар) кредиторларни аниқлаш ва жамиятнинг тугатилиши тўғрисида уларни ёзма равишда хабардор қилиш;
Давлат солиқ хизмати органи томонидан жамиятнинг молия-хўжалик фаолиятини текширишни (тафтиш қилишни) ўтказилишини таъминлаш;
Жамият мол-мулкининг бозор қийматини аниқлаш ҳамда оммавий савдоларда сотишни ташкил этиш;
Савдога қўйилган санадан бошлаб икки ой мобайнида сотилмаган мол-мулкни кредиторларга баҳолаш суммасида белгиланган навбатга риоя этган ҳолда мулк этиб қабул қилишни таклиф этиш;
Кредиторларнинг талабларини тўлиқ ҳажмда қондиришнинг мумкин эмаслиги аниқланган тақдирда, жамиятни тўловга қодир эмас (банкрот) деб эътироф этиш тўғрисидаги ариза билан иқтисодий судга мурожаат қилиш;
Кредиторлар билан ҳисоб-китоб қилингандан кейин қолган мол-мулкни акциядорлар ўртасида тақсимлаш;
Тугатиш баланси лойиҳасини тузиш ва жамият иштирокчилари умумий йиғилишига тасдиқлаш учун киритиш;
Тугатиш баланси жамият иштирокчилари умумий йиғилиши томонидан тасдиқлангандан сўнг Давлат хизматлари марказига тақдим этиш ва жамиятни давлат реестридан чиқариш бўйича қонунчиликда белгиланган чора-тадбирларини кўриш вазифалари топширилсин.